Маҳсулотлар
Барча маҳсулотлар
16 турдаги маҳсулот, 24 хил ўлчам. Туркумни танланг ёки барчасини кўринг.
Бошқа ранг ёки ўлчам керакми?
Бошқа ранг, ўлчам ёки логотип керак бўлса, талабингизни ёзинг. Имкониятни аниқлаб, ўзимиз қўнғироқ қиламиз.
Кўп бериладиган саволлар
Қандай буюртма бериш мумкин?
Қутини танланг, миқдорини киритинг ва саватга қўшинг. Сўнг исмингиз ва телефон рақамингизни ёзинг. Биз сиз билан боғланиб, буюртмани тасдиқлаймиз. Буюртмани заводдан ўзингиз олиб кетасиз, қутиларни машинангизга юклаб берамиз.
Қутилар совуққа чидайдими?
Ҳа, қутилардан −20 °C дан +70 °C гача ҳароратда фойдаланиш мумкин. Улар юк остида шаклини сақлайди.
Қутиларни устма-уст қўйиш мумкинми?
Ҳа, қутиларни устма-уст тахлаш мумкин. Бу омборда жой тежашга ёрдам беради ва ташишни қулайлаштиради.
Бошқа давлатга етказиб берасизми?
Ҳа. Қозоғистон ва Тожикистонга мунтазам етказиб берамиз, бошқа давлатлардан сўровларни ҳам кўриб чиқамиз. Экспорт ҳужжатларини тайёрлаб берамиз, маҳсулотни транспортингизга юклаймиз.